Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

بسـم الله الرحمن الرحيم

Бошланиш нуқтаси

Расулуллоҳ с.а.в. пайғамбар қилиб жўнатилганларида завжалари Хадичани даъват қилдилар ва у киши иймон келтирдилар. Кейин амакиларининг ўғли Алийни даъват қилдилар, у ҳам иймон келтирди. Қуллари Зайдни даъват қилдилар, у ҳам иймон келтирди. Дўстлари Абу Бакрни даъват қилдилар, у ҳам иймон келтирди. Кейин бошқа одамларни даъват қила бошладилар. Расулуллоҳ с.а.в.нинг пайғамбарликларига ишонганлар иймон келтиришди, рад этганлар кофир бўлишди. Абу Бакр р.а. иймон келтирганидан кейин ишонган одамларига мусулмон бўлганини ошкор этиб, уларни Оллоҳга ва Расулига даъват қилди. Абу Бакр р.а. юмшоқ табиатли ҳамда қавми яхши кўрадиган ва ҳурмат қиладиган киши эди. У илмли, тижоратда тадбиркор ва яхши суҳбатдош бўлгани учун қабиладошлари унинг олдига келиб кўп ишларда маслаҳат сўрашар эди. Унинг қўлида Усмон ибн Аффон, Зубайр ибн Аввом, Абудурраҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Талҳа ибн Убайдуллоҳлар Исломга киришди. Улар Абу Бакрнинг даъватига жавоб беришгач, уларни Расулуллоҳ с.а.в.нинг олдиларига олиб келди ва улар иймон келтиришиб, намоз ўқишди. Кейин Абу Убайда (Омир ибн Жарроҳ), Абу Салама (Абдуллоҳ ибн Абдул Асад), Арқам ибн Абу Арқам, Усмон ибн Мазъун ва бошқалар Исломга кирдилар. Кейин одамлар - эркагу аёллар - тўп-тўп бўлиб Исломга кира бошлашди ва Исломнинг зикри Маккада ошкор бўлиб, одамлар фақат шу ҳақда гапирадиган бўлишди. Аввалда Расулуллоҳ с.а.в. одамларнинг уйларига борар, уларга: «Оллоҳ Таоло сизларни ёлғиз Ўзига ибодат қилишга ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмасликка буюради», дер эдилар. Оллоҳ Таолонинг буйруқларига бўйсуниб Маккада одамларни Исломга очиқ даъват қилар эдилар. Оллоҳ Таоло айтади:


يَاأَيُّهَا الْمُدَّثِّرُ -1,
قُمْ فَأَنذِرْ -2,

– „Эй либосларига бурканиб олган зот, туринг-да, одамларни охират азобидан огоҳлантиринг!“            [74:1-2]


Одамлар билан боғланиб, уларни Ислом динига киришга ундар ва мана шу дин асосида уларни ўз атрофларига яширинча тўплар эдилар. Расулуллоҳ с.а.в.нинг асҳоблари намозларини тоғ дараларига бориб қавмларидан яширинча ўқишар эди. Расулуллоҳ с.а.в. Исломга аввал кирган ва диндан хабардор кишиларни Исломга янги кирганларга Қуръон ўргатишлари учун юборар эдилар. Ҳаббоб ибн Араттни Зайнаб бинти Хаттоб ва унинг эри Саидга Қуръон ўргатиш учун юбордилар. Умар ибн Хаттоб уларнинг олдига келиб қолган пайтда улар Саиднинг уйида бўлиб, Ҳаббоб уларга Қуръон

 

6-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203